Оқдарёлик ўқувчи “Ёш китобхон” танловининг ҳал қилувчи босқичи ғолиби бўлди

Оқдарё тумандаги 48-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Гулсанам Абдулакимова Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ўтказилган 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар ўртасидаги "Ёш китобхон" танловининг Республика босқичида 2-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг мақсади қадимий ва бетакрор заминимизда етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, ёшларни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштиришга қаратилган.

Мамлакат ОЧИЛОВА.