Ўқитувчиларнинг узр сўраш ҳолати юзасидан ўрганиш натижалари Бош прокуратурага юборилди
- 12.02.2022 12:03
- 392
- Ўзбекистон
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрагани юзасидан Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида мактаб ўқитувчилари 300 дан ортиқ ота-оналар олдида қадр-қиммати обрўсизлантирилиб, камситилиб, йиғлаб кечирим сўрашга мажбурланиб, уларнинг қонун билан ҳимояланадиган ҳуқуқлари поймол этилиб, ишчанлик қобилиятига зарар етказилганлиги юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, туман ҳокимлиги ташаббусига асосан ташкил этилган мазкур тадбирдаги воқеалар ҳамда бир қатор масъулларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини таъминлаш учун тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа