Ўтган йили чет эл сармоясида 160 та корхона ташкил этилди
2019 йилда хорижий капитал иштирокида 160 та корхона ташкил этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан корхоналар 33 тага кўпайган.
Корхоналарнинг аксарияти Самарқанд шаҳрида (52 та), Жомбой ва Самарқанд (12 тадан), Қўшработ ва Паст Дарғом (11 тадан), Каттақўрғон шаҳар ва Булунғур (10 тадан) туманларида ташкил этилган.
Хорижий капитал иштирокида энг кам ташкил этилган корхоналар Нарпай (1 та), Пахтачи (2 та), Ургут ва Тойлоқ (4 тадан) Иштихон ва Нуробод (5 тадан) туманлари ҳиссасига тўғри келди.
Янги корхоналарни давлатлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, Хитой капитали иштирокида 31 та, Туркия 24 та, Россия 23 та, Жанубий Корея 12 та корхона рўйхатдан ўтган. Шунингдек, Исроил, Тожикистон, Қозоғистон, Беларусь, Озарбайжон ва бошқа давлатлар резидентлари қўшма фаолиятга қизиқиш билдирди.
Янги ташкил этилган корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари асосан саноат (75 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (26 та), савдо (18 та), қурилиш (17 та) соҳаларига тўғри келди.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.