“Ўзавтойўл-махсус транс” корхонасида “Хотира монументи” очилди

Самарқанд шаҳридаги “Ўзавтойўл-махсус транс” корхонасида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира монументи” очилди.

Корхона ишчи-хизматчилари, соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда сўзга чиққан корхона бошлиғи А.Ҳасанов, фахрийлар А.Мўталибов, А.Козимов ва бошқалар ўтганларнинг хотирасини ёд этиш, уларга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан бири эканини таъкидлаб, айни кунларда юртимиз бўйлаб кезиб юрган қутлуғ Рамазон ойида адо этилган бундай эзгу амаллар ўзгача аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Мазкур мажмуада корхонада самарали меҳнат қилган 200 нафарга яқин фидойи инсонлар номи битилган. 

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига ифторлик дастурхони ҳам ёзилди.