Ўзбек жанг санъати Олимпиада ўйинлари таркибига киритиладими?
Олимпиадани билмадиму, аммо 2025 йилда Ўзбекистонда бўладиган Ёшлар ўйинлари Осиё мусобақасига киритилиши аниқ. Чунки федерациямизнинг таклифига асосан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу жанг санъатининг аҳамиятини синчиклаб ўрганиб, халқаро спорт ташкилотлари фикрини ўрганди. Ҳадемай, Ўзбекистон МОҚ ташкилий кенгаши бу масалани кўриб чиқишга тайёрлик кўряпти. Яхши хабар кутяпмиз.
Самарқанд вилоятида ҳозир минг нафар ўғил-қиз ўзбек жанг санъати билан шуғулланади. Малакали мутахассис ва мураббийларимиз сони 15 нафарга етди. Республика мусобақаларида фахрли ўринларни олиб келяпмиз. 2017 йилда жамоамиз Жанубий Кореяда ўтказилган миллий яккакурашлар фестивалида қатнашиб, совриндор бўлди.
Ҳалим ЮСУПОВ,
Ўзбек жанг санъати вилоят федерацияси бош мураббийи.