“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 50 фоизлик чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Наврўз байрами муносабати билан 2019 йилнинг 21-24 март баҳорги дам олиш кунлари барча йўловчилар учун ички йўналишлардаги қатновларга байрам чегирмалари эълон қилди. Бу ҳақда  компаниянинг расмий сайти хабар беради.

Унга кўра, индивидуал (ёлғиз) йўловчилар учун 30 фоиз, сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан кўп киши), ўқувчилар, талабалар, махсус ўқув курслари тингловчилари учун 40 фоиз, оилалар (2 ва ундан кўп киши), нафақахўрлар ва ногиронлар, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобил АЭС авариясини бартараф этишда қатнашганлар учун 50 фоиз чегирмалар тақдим этилади.