Ўзбекистон Ҳиндистонга Покистоннинг "Карачи" порти орқали биринчи юкни жўнатди
- 02.06.2022 10:20
- 82
- Ўзбекистон
Покистоннинг "Карачи" порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали "Карачи" портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.
Қайд этилишича, порт учун бу “муҳим босқич” ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш рамзига айланган. Бошқа давлатлар ҳам портдан фойдаланиб, Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Покистон Ўзбекистон транзити учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирган эди. 2022 йилнинг март ойида эса Ҳиндистон илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини Покистон ва Афғонистон орқали транзит қилиб жўнатган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Камбағаллик камайиб, ишсизлик пасаяди
- Кеча, 16:50
- Иқтисодиёт
(Туман)га газета керак
- Кеча, 14:43
- Мутолаа
Ёлғон ярмаркадан кимга наф?
- Кеча, 14:27
- Самарқанд
Бильярд усталари Самарқандда жам бўлди
- Кеча, 14:15
- Спорт