Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Пахтачи туманидаги газета таҳририятига борди
- 01.11.2021 17:26
- 51
- Самарқанд
“Paxtachi” газетаси таҳририятида бўлган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров журналистлар билан соҳадаги муаммолар, ижодий муҳит, ҳамкасбларга яратилган шароитлар юзасидан мулоқот ўтказди.
“Paxtachi” газетаси илк бор 1935 йилда “Учқун” номи билан чиққан. Ўтган йили, газетанинг 85-йиллигига “Обод марказ” дастурига асосан туман газетаси учун янги бино қуриб берилган. Бунгача ижодкорлар бир қаватли, эски бинода фаолият юритган.
Бугунги кунда газета замонавий дизайнда, 3500 ададда ҳафтада бир, 8 саҳифада чоп этилмоқда. Газетада чоп этилаётган таҳлилий мақолаларнинг видео формати билан Youtube ижтимоий тармоғидаги саҳифада ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам материаллар жойлаб борилмоқда.
Уюшма раиси ёш қаламкашлар ва муштарийлар билан ҳам фикрлашди.