Ўзбекистон майизи ва бодоми Лондонда
- 07.06.2019 10:59
- 176
- Хориж

Кеча фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Лондондаги савдо марказларидан бирида Ўзбекистон қора майизи ва бодоми сотилаётгани ҳақидаги хабарни ўз саҳифасига жойлади.
Сотувчи ҳайит кунлари 100 килограмм бодом ва 60 килограмм майиз сотганини айтди. "Савдо яхши бўлаяпти, - деган сотувчи. - Дўкон катта эмас, аммо бемалол савдо қилиш мумкин.
"Энди овора бўлиб кўтариб юрмасдан шу ердан олаверасан", дейди афғон сотувчи.
"Майизни килоси 8.99 фунт, бодом 12.99 фунт" деб ёзган у ўз саҳифасида.
Хабар берувчининг ёзишича, майиз Самарқанд вилоятида етиштирилган.
Демак, юртимизда етиштирилган табиий маҳсулотларни Европа бозорларида сотиб, юртимизга валюта тушириш имконияти бор. Фақат бунга ҳафсала қилиш ва ҳисоб-китобни жойига қўйиш керак, холос.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маҳалланинг фариштаси
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Дарахт устидаги қишлоқ
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олинади
- 2 соат аввал
- Жамият
Исроил қўшинлари чиқарилгандан сўнг Ғазодаги ҳолат
- Бугун, 16:35
- Хориж
От тепкисин от кўтарар, туя эмас
- Бугун, 16:32
- Мутолаа