Ўзбекистон шафтоли ва нектарин экспорти бўйича рекордини янгилади

Ўзбекистонда бу йил шафтоли ва нектарин экспорти ҳажми 2020 йилги рекорд даражасидан ошиб кетди.
Жорий йилда ўзбек шафтоли ва нектарларининг экспорт мавсуми май ойининг охирига бориб бошланган. Дастлабки статистик маълумотларга кўра, мавсум бошидан тўрт ой давомида Ўзбекистон қиймати 62.7 миллион долларлик 82.5 минг тонна шафтоли ва нектарин экспорт қилган.
Таққослаш учун: бундан олдинги энг яхши кўрсаткич — 2020 йилги мавсумда мамлакатиздан умумий қиймати 61.3 миллион долларлик 82.2 минг тонна шафтоли ва нектарин экспорти амалга оширилган.