Ўзбекистон ташаббуси дунёда эътироф этилди

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган «2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» резолюцияси бир овоздан маъқулланди.

Ушбу резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди.

Ҳужжатнинг бош мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил октябрда Самарқандда бўлиб ўтган БМТнинг Жаҳон саёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида туризм соҳасининг янги муммолар ва замонавий хатарлар олдида барқарорлиги ва мослашувчанлиги борасида билдирилган фикрларига асосланган.

Давлатимиз раҳбари томонидан туризмнинг турли цивилизацияларга бой маданий меросини асрашда, тинчлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашда, халқларнинг қадриятларини ҳурмат қилишда муҳим ўрин тўғрисида баён этилган тамойиллар ушбу резолюцияда мустаҳкамланган.

Халқаро экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган резолюция туризм саноатининг глобал даражада янги босқичга кўтарилишини бошлаб беради.