"Ўзбекистон темир йўллари" чипталар нархи пасайтирилганини маълум қилди

2019 йилнинг 1 октябрдан Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача камайтирилгани сабабли «Ўзбекистон темир йўллари» чипта нархини мос равишда пасайтирди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар берди.

Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайиши «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг барча маҳаллий ва халқаро поездлари учун комиссия йиғимига ҳам тегишлидир.