Ўзбекистонда энг юқори маош кимларга тўланади?

Тошкент шаҳридаги энг юқори иш ҳақи ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларга — дастурчилар, ишлаб чиқувчилар ва WEB муҳандисларига таклиф этилмоқда, деб ёзмоқда Spot.

Қайд этилишича, сентябрь ойи Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларга 5000 долларгача маош таклиф қилинган.

ASP.NET дастурчисига 1 000 доллардан 2 000 долларгача, Java (back-end) дастурчисига 1 000 доллардан 2 000 долларгача, Team Lead - 2 000 $ дан, Lead Java Developer – 2 000 $дан 3 000 $гача, Data Design Lead - 2 000 доллардан 5 000 долларгача миқдорда иш ҳақи таклиф қилинмоқда.

Нашр маълумотларига қараганда, шунга қарамасдан, Ўзбекистон бозорида бундай мутахассисларни топиш жуда қийин ва бу вазифа йил сайин мураккаблашмоқда.