Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хабарига кўра, ишсизлик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга камайган.
2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида меҳнат ресурслари сони 19,3 миллион кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 101,1 фоизга ёки 2 миллион кишига ошган.
Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13,6 миллион кишини ташкил этиб, мос даврига нисбатан 3,1 фоизга (4 миллион кишига) ошган.
2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида расмий секторда банд аҳоли сони 6,1 миллион кишини ташкил қилиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 7,9 фоизга ёки 450,5 минг кишига ошгани кузатилди.
Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5,9 миллион кишини ташкил этиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 4,1 фоиз ёки 254 минг кишига камайган.
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси 14,9 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса 12,8 фоиз бўлди.