Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари 30 мингдан ошиб кетди
Ички ишлар вазирлиги бугун, 7 апрел 9:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудида карантин қоидаларининг бузилиши юзасидан ахборот берди.
Маълум қилинишича, карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 32 649 та ҳолат аниқланган.
Улар:
Тошкент шаҳрида – 5 284 та ҳолат;
Фарғона вилоятида – 4 088 та ҳолат;
Тошкент вилоятида – 3 910 та ҳолат;
Самарқанд вилоятида – 3 194 та ҳолат;
Қашқадарё вилоятида – 2 877 та ҳолат;
Наманган вилоятида – 2 171 та ҳолат;
Сирдарё вилоятида – 2 161 та ҳолат;
Андижон вилоятида – 1 781 та ҳолат;
Жиззах вилоятида – 1 613 та ҳолат;
Сурхондарё вилоятида – 1 533 та ҳолат;
Хоразм вилоятида – 1 330 та ҳолат;
Бухоро вилоятида – 1 320 та ҳолат;
Қорақалпоғистон Республикасида – 1 042 та ҳолат;
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
"Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндашиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт", дейилади ИИВ ахборотида.