Ўзбекистонда тез ёрдамга мурожаатлар сони ошди

Ўзбекистонда 26 августдан бошлаб, сўнгги 5-6 кун ичида тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан 34,2 мингтача ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Фаррух Шарипов маълум қилди.

“Таҳлил этадиган бўлсак, охирги 5-6 кундаги статистикага кўра, 26 августдан бошлаб тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан, 34,2 мингтача ошган. Ушбу мурожаатларнинг ўткир респиратор билан боғлиқ чақирувларнинг сони 2,2 мингдан 3,0 мингтагача ошди. Тана ҳарорати ошгани сабаб чақирувлар эса 2,5 мингдан 3,5 мингтагача кўпайган”,  деди у.

Шу билан бирга, амбулатор-поликлиника муассасаларига артериал босимнинг кўтарилиши, ортиқча вазн, қандли диабет каби хасталиклар билан мурожаатлар кўпайган. Пневмония белгилари сабаб қилинган мурожаатлар сони 244 нафардан 305 нафаргача ошган.

Фаррух Шарипов бу ҳаммани яна бир бор огоҳ, ҳушёр бўлишга, шунингдек, карантин талабларига қатъий амал қилишга чорланишини таъкидлади.