Ўзбекистонда яна бир янги орден таъсис этилди
- 10.06.2020 10:00
- 337
- Ўзбекистон
“Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–622-сон, 09.06.2020 йил) Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.
“Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.
Ушбу орден билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 40 баравари (8 миллион 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кўлдаги ёриқ. Жумбоқ вирус
- Бугун, 18:03
- Ўқинг, қизиқ!
Ўттиз йилдан буён ҳал этилмаётган мерос машмашаси
- Бугун, 16:38
- Долзарб