Ўзбекистондаги АЁҚШларда 6,1 миллион литр сифатсиз бензин аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 91 ҳолатда 6 миллон 105 минг литр нефть маҳсулотлари сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди.

Инспекция томонидан аниқланган камчиликлар тезда бартараф этилиши бўйича масъулларга кўрсатмалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди.

Маълумот ўрнида, 2020 йил 1 майдан бошлаб АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.