O'zLiDeP фракцияси Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқди
Бу ҳақда бугун Қонунчилик палатасида ўтказилган фракция йиғилишида маълум қилинди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, хусусан, адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар уларни амалга оширишга зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи Конституциявий маконни янада такомиллаштириш эҳтиёжини кун тартибига кўймоқда.
Шу сабабли депутатлар Бош қомусимиз — Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқди.
Бу борада фракция аъзолари Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уни бугунги реал воқеликка мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун янада мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш бўйича ўзларининг аниқ позицияларини билдирди.
O'zLiDeP фракцияси ушбу ташаббусни «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси билан бирга илгари сурмоқчи.