Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Озон - ҳаёт учун” танловида самарқандлик ўқувчилар учинчи ўринни эгаллади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 16 сентябрь – Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни ва Вена Конвенциясининг 35 йиллиги муносабати билан “Озон - ҳаёт учун: 35 йил глобал озон қатламини ҳимоя қилиш” ташабббусини эълон қилганди.

Атмосферанинг юқори қатламларида ўткир ультрабинафша нурланиши таъсирида икки атомли кислород молекуласи, уч атомли озон молекуласини ҳосил қилади. Бу молекула атроф-муҳит ва тирик организмлар учун зарарли бўлган қуёшнинг улътрабинафша нурларини ютади.

Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати билан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан республика миқёсида “Озон - ҳаёт учун” танлови ташкил этилди. Танловда Самарқанд шаҳридаги 35-мактаб ўқувчилари Алиша Мавлонова ва Фарзона Ибрагимовалар ижтимоий ролик ва шеърият наминациялари бўйича 3-ўринни эгаллади.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.