Паст Дарғомда ҳайдовчини жароҳатлаб, автомашинани олиб қочган йўловчилар қўлга олинди
- 12.08.2019 11:35
- 502
- Жиноят ва жазо
Кеча, 11 август куни соат 01:00 ларда 2 номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи 25 ёшли Ж.Б. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Пастдарғом тумани Жума шаҳри Тўрттом маҳалласи ҳудудига етиб келганларида, номаълум шахслар ҳайдовчига тан жароҳати етказиб, уни автомашинадан зўрлик ишлатиб тушириб, автомашинани ҳайдаб қочиб кетганлар.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Элбек маҳалласи ҳудудидан олд чап томон ғилдираги ёрилган ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тўрттом маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 20 ёшли М.О. ва Нуробод тумани Барака кўчасида яшовчи 24 ёшли Х.Н.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа