Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмайди

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

- Бу йилги пахта мавсумида меҳнат қонунчилигига, Халқаро меҳнат ташкилотлари томонидан билдирилган тавсияларга қатъий амал қилинади, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмайди, - деди Б.Умрзоқов.

Ўтган йиллари мажбурий ва болалар меҳнати билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Бироқ бу йил бунга жиддий қараймиз.

Пахта теримига ишчилар шартнома асосида, кўнгилли равишда жалб қилинади. Бирорта ёлланма ишчи шартнома тузмасдан туриб пахта даласига чиқарилмайди.