Пайариқда 3 гектар ернинг ноқонуний сотиб юборилиши олди олинди
- 15.05.2022 14:44
- 587
- Жиноят ва жазо
Пайариқлик маҳаллий фуқаро узумчилик-боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида туман ҳудудидан ер майдони сотиб олмоқчи бўлади ва Накурт маҳалласида яшовчи, туман ҳокимияти балансидаги ердан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётган фуқаро Э.Р. билан танишиб қолади.
Э.Р. эса ўз навбатида, 3 гектар лалми ер майдони борлигини ишонтириб, унинг ҳар бир гектарини 60 млн. сўмга сотмоқчи эканлиги, 900 АҚШ доллари эвазига эса маҳаллий фуқарони номига расмийлаштириб беришини ваъда қилади.
ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси, ИИБ, прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Э.Р. маҳаллий фуқародан 180 млн. сўм ва 900 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда Э.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа