Пайариқда янги тузилма раҳбарлари фаолларга таништирилди
Пайариқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Мамасолиева Дилфуза Хайруллаевна номзоди кўрсатилган.
Д.Мамасолиева 2019 йилдан бугунги кунгача Пайариқ тумани ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Пайариқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Тўрақулова Тозагул Муҳиддиновна номзоди кўрсатилган.
Т.Тўрақулова 2019 йилдан бугунги кунгача “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Пайариқ тумани бўлими раҳбари лавозимида ишлаган.
Пайариқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари лавозимига Юсупов Жасур Жўрабекович номзоди кўрсатилган.
Ж.Юсупов 2019 йилдан бугунги кунгача Пайариқ туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Пайариқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимига Хўжанафасов Фармон Бекқулович номзоди кўрсатилган.
Ф.Хўжанафасов 2019 йилдан бугунги кунгача Ўзбекистон фахрийларининг фаолиятини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоат фонди шаклидаги "Нуроний" жамғармаси Пайариқ тумани кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.
Йиғилишда вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Назаров Фарҳод Шарипович иштирок этиб, янги тузилма ва унинг раҳбарлари олдида турган вазифаларга тўхталиб ўтди.