Покистон жанубидаги портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлган

Покистон жанубидаги Карачи шаҳрида юк машинасининг портлаши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди, деб хабар беради маҳаллий Geo ТV.

Унинг сўзларига кўра, расмийлар гранатали ҳужум бўлган, деб ҳисобламоқда. Қайд этилишича, икки жароҳатланганнинг аҳволи оғир.

Полиция фожиали воқеа ортида ким турганини айта олмаслигини таъкидлади. "Бу оилавий келишмовчилик ёки террорчилик ҳаракати бўлиши мумкин. Биз буни аниқлашга ҳаракат қиляпмиз", деди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари. Аммо хулоса чиқаришга ҳали эрта.