Покистондаги шахтада портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди
- 04.03.2023 10:29
- 26
- Хориж
Бахтсиз ҳодиса Балужистон вилоятидаги кўмир конида юз берган, деб хабар берди Dawn телеканали маҳаллий расмийларга таяниб.
Қайд этилишича, ишчилар 450 метрдан зиёд чуқурликда ишлаётганда шахтада метан тўпланиши натижасида кучли портлаш содир бўлган. Шахтадан чиқиш тўсилиб қолган. Қутқарувчилар портлаш содир бўлган жойга етиб олишга муваффақ бўлишган, бироқ бу вақтга келиб олти кончи ҳалок бўлган.
Қидирув-қутқарув ишлари давомида туннелларда метаннинг юқори концентрацияси туфайли беш нафар қутқарувчи ҳушини йўқотган. Қутқарув гуруҳи аъзолари уларни олиб чиққан.
Теглар:
Покистон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа