Психосоматика: Касаллигингиз сабаблари тўғрисида танангиз берадиган ишоралар
Психосоматика – бу оддий сўз эмас, балки инсон ҳаётини ҳам барбод қиладиган, ҳам яхши йўлга қўядиган механизм. Аслида ҳамма нарса бошдаги фикрлардан келиб чиқади. Демак, бизнинг барча касалликларимиз у ёки бу тарзда фикрлашимиз, кайфиятимиз, ҳиссиётларимизга боғлиқ экан.
Бугун психосоматика инсоннинг оғриқли аъзолари тўғрисида нимани айтиб бериши ва унинг сабабларига тўхталамиз.
Депрессия
Сиз тушкунликка тушдингиз, ҳеч нарсани хоҳламаяпсиз, ҳаётга бўлган қизиқишни йўқотдингиз. Ўзингизни кучсиз қария каби ҳис қиласиз, атрофингизда яхши нарса йўқдек. Бундан ташқари, сиз доим эзилиб юрасиз ёки бирон бир нарсадан хавотирдасиз.
Сабаблари: ифода этиб бўлмайдиган ғазаб, баджаҳллик, умидсизлик.
Диабет
Сабаблари аниқ - ошқозон ости бези гормони етишмовчилиги билан боғлиқ сурункали касаллик. Ушбу гормон ҳужайраларга глюкоза етказади. Кейин озиқ-овқатдан қонга ўтиб, тўқималарни энергия билан таъминлайди. Инсулин етишмай қолса, қонда глюкоза миқдори кўтарилади.
Сабаблари: битмас дард-алам, ҳаётдан завқлана олмаслик, қилинмай қолган ишлар ҳасрати.
Ошқозон касалликлари
Бу ерда гастрит ва ошқозон ярасига тўлиқ спектр мавжуд. Буларнинг барчасининг кейинги оқибатлари ҳам бор.
Сабаблари: ўзгаришлар олдидаги қўрқув, ҳаётга мослаша олмаслик.
Жиғилдон қайнаши
Ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар. Жиғилдон қайнаши нималигини билмасангиз, сиз жуда ҳам бахтли инсонсиз. Бу меъда шираси келтириб чиқарадиган кўкрак қафаси орқасида ёқимсиз ҳислар ёки ёниш ҳиссининг пайдо бўлиши.
Сабаблари: чексиз қўрқув, беҳуда ташвишланиш.
Ортиқча вазн
Ушбу муаммонинг сабаблари жуда кўп ва психосоматика уларнинг муҳим бир қисми. Сиз стрессни бошдан кечирганингизда мажбурий равишда ҳаддан ташқари овқатланишга мойил бўласиз – ташвишларингизни еб қўйганингизда ёки худди шу стресс туфайли гормонал мувозанатингиз бузилади. Ортиқча килолар нафақат эстетик масала, балки соғликка ҳам зарардир.
Сабаблари: бирон бир мақсадга эришиш учун кучи етишмаслиги ва бунинг учун ўзига қарата қилган ғазабланиш, ҳимоясизлик туйғуси, умуман, ҳеч нарсани ҳис қилишни истамаслик.
Ўпка касаллиги
Бронхит, доимий йўтал, ўпкадаги оғирлик. Сиз шунчаки шамоллаган бўлмаслигингиз ҳам мумкин.
Сабаблари: қаттиқ депрессия, ҳаётдан қўрқиш, ҳақиқий ҳис-туйғулардан ҳафсалаcи пир бўлиш.
Бош оғриғи
Мигрень ва бошқа шунга ўхшаган “хурсандчилик”лар безовта қилиб, ишга эътиборингизни жамлашга имкон бермайди ва кунлик режаларингизни барбод қилиши мумкин.
Сабаблари: итоат қилишни ёқтирмаслик, органик равишда ўзи истамаган ишни қилиш.
Ангина
Томоқ оғриши, юқори иситма. Энг ёмони, бундай вазиятда овқат ютиш у ёқда турсин, сув ичиш ҳам жиддий синов бўлиб кўринади.
Сабаблари: ўзингизни ифода этиш истаги ва буни қила олмаслик. Нутқингизнинг “одоб-ахлоқи”ни доимо назорат қилиб туриш зарурати.
Астма
Ҳаётни қийинлаштирадиган нафас олиш муаммолари.
Сабаблари: тушкунлик, йиғлаш зарурати.
Уйқусизлик
Сиз чарчагансиз, ухлашни хоҳлайсиз. Лекин ярим тунда у ёқдан бу еққа ағанайсиз ёки ухлаганда ҳам чала ухлайсиз.
Сабаблари: қўрқув ва доимий айбдорлик ҳисси.
Саратон
Жуда ҳам жиддий касаллик. Нима бўлса ҳам унга чалинмасликка ҳаракат қилиш керак.
Сабаблари: нафрат ёки эскириб кетган хафагарчилик. Сиз яширган сир, ундан халос бўлишни орзу қиласиз, лекин уддасиддан чиқмайсиз.
Юрак касалликлари
“Мотор”ингиз ишлаши сусайяпти, атрофида оғриқ сездингиз - ўзингизга бу ҳаракатсиз турмуш тарзи асоратлари деб айтишга шошилманг. У ҳам айбдор, лекин бошқа сабаблар ҳам йўқ эмас.
Сабаблари: ҳиссий муаммолар, хурсандчилик танқислиги, бошқаларга совуқ муносабатда бўлиш, доимий стресс.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.