Пуфак ичидаги бола: Пластик қутида 12 йил яшади

1970 йилларда АҚШда тажриба ўтказилди. Камдан кам учрайдиган иммунитети йўқлиги кўзда тутилиб ташхис қўйилган бола стерил қутига жойлаштирилди. Болакай унинг ичида умрининг 12 йилини ўтказишига тўғри келди. Ўша пайтда Дэвид Веттер бутун дунёга “пуфакдаги бола” номи билан машҳур бўлди.

Дэвид Веттер - мальчик, который родился без иммунитета. | Фото: dailymail.co.uk.

Веттерлар оиласи бошқа оилалардан унчалик фарқ қилмасди, бироқ уларнинг биринчи фарзандига оғир комбинацияланган иммунитет танқислиги ташхиси қўйилди. Ушбу патология туфайли чақалоқ етти ойлигида вафот этди. Бу жуда кам учрайдиган касаллик тури, аммо аччиқ ҳақиқат шундаки, ушбу касаллик билан туғилган оиладаги кейинги ўғил болада ҳам худди шундай ташхис қўйилиши эҳтимоли 50 фоизга етганди.

Янги туғилган чақалоқ учун ягона имконият фақат суяк илиги трансплантацияси (кўчириб ўтказиш) бўлиши мумкин эди. АҚШнинг Бэйлов тиббиёт коллежи шифокорлари Веттерларнинг қизи ўз бўлажак укаси учун донор бўлиши мумкинлигига ишонтиришди ва оила 1971 йилда бошқа фарзанд кўришга қарор қилди. Афсуски, мўъжиза содир бўлмади ва бола акасида бўлган бир хил касаллик билан дунёга келди. Опасининг суяк илиги эса чақалоқнинг тўқималарига мос келмади.

Ребенок, которому из-за болезни нельзя было покидать стерильный бокс. | Фото: dailymail.co.uk.

Олимлар муаммога ечим топмагунча болани стерил қутида қолдиришни таклиф қилишди. Дэвид Филлип Веттер стерилланган пластик “қопқоқ”да 12 йил яшади. Изолятор ичига кирадиган ҳамма нарса дезинфекция қилинарди. Она ўғлига фақат камерага бириктирилган қўлқоп кийган ҳолда тегиши мумкин эди.

Бола ўсиб улғайган сайин, ҳамма каби эмаслигини тушуна бошлади. У вақти-вақти билан асабийлашар ва тушкунликка тушар эди. Тўрт ёшга тўлганда, болакай қутини ҳамшира қолдириб кетган шприц билан тешди. Шундан сўнг унга зарарли микроорганизмлар тўғрисида айтиб беришди ва болада микробларга нисбатан қўрқув пайдо бўлди.

По мере взросления ребенка ему добавили игровой бокс. | Фото: bigpicture.ru.

1975 йилда чақирилган шифокорлар кенгашида боланинг муаммосини тиббий муҳокама қилишдан ташқари, вазиятнинг ахлоқий таркибий қисми масаласи ҳам кўтарилди. Шифокор Жон Монтгомеридан эксперимент қанча давом этишини сўрашганида, у “Мен бундан нима келиб чиқиши тўғрисида бир қарорга келмагунимча ёки лойиҳанинг натижаси аниқ бўлмагунча ҳеч қандай маълумот бера олмайман”, деб жавоб берди.

Бола ўсиб улғайганига қараб унинг пластик қутиси ўйин майдони билан тўлдирилар эди. Дэвид мактаб ўқув дастурига мувофиқ ўқитиларди. Унинг олдига тез-тез машҳур кишилар келиб турарди ва улар “Пуфакдаги бола” фонида суратга тушар эди.

Детский скафандр, созданный специалистами NASA. | Фото: thejizn.com.

Девид олти ёшга тўлганида НАСА мутахассислари унга боксдан ташқарида ҳаракатлана оладиган скафандр кийдиришни таклиф қилишди. Лекин атрофдаги микроблардан қўрқадиган бола ўзининг пуфагидан олти қадамдан узоққа бормади.

Дэвид Веттер в скафандре веселится на лужайке со своей сестрой Кэтрин. | Фото: bigpicture.ru.

1980 йилларнинг бошида АҚШ ҳукумати болани қутида сақлаш жуда қимматга тушаётганини айтиб, чора излаш талабини қўйди. Шифокорлар болага укол орқали антибиотик юборишни таклиф қилишди, лекин бу болани муқаррар ўлимга олиб келар эди. Ота-онаси бу таклифни рад этди ва опаси Кетриндан Девидга суяк илиги ўтказиш орқали трансплантация қилишга рози бўлишди.

Бола туғилганидан кейин 12 йил ичида тиббиёт анча олдинга силжиди, шунинг учун жарроҳлик операциясидан сўнг бола оддий одамлардек яшаб кетишига умид бор эди.

Мальчик находился в стерильном боксе 12  лет. | Фото: ww4.hdnux.com.

Операция бола учун ҳалокатли бўлди. Суяк илиги билан бирга болага оддий одамлар касалланганда симптомсиз, лекин иммунитети йўқ бола учун ўлим жазосига тенг Эпштейн-Барр вируси ўтди. Боланинг аҳволи оғирлашганда, уни биринчи марта қутидан олиб чиқишди, шунда она боласига тегинишга муваффақ бўлди.
Дэвиднинг қабр тошида қуйидаги сўзлар ёзилган: “У ҳеч қачон дунёга тегмаган, лекин дунё ундан таъсирланган”.

Надпись на надгробье Дэвида Веттера. | Фото: bigpicture.ru.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.