«Қизил елканлар» бош қаҳрамони Василий Лановой вафот этди

Москвада 88 ёшида коронавирус билан касалланган совет ва Россия актёри Василий Лановой вафот этди. Бу ҳақда ТАССга унинг рафиқаси, актриса Ирина Купченко хабар берди.

28 январь куни Лановойнинг аҳволи кескин ёмонлашди, бир кун олдин шифокорлар унинг аҳволи барқарорлигини айтишди. Актёр сунъий ҳаво аппаратига уланган ва интенсив терапияга ўтказилган, кейинчалик аҳволи оғирлашиб, клиник ўлим рўй берган.

Василий Лановой Совет ва Россия театр ва киносининг истеъдодли актёри эди. Фаолияти давомида у "Қизил елкан", “Павел Карчагин”, "Уруш ва тинчлик", "Офицерлар", "Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси", "Анна ва қўмондон", "Турбинлар кунлари" каби 70 дан ортиқ фильмлар ва театрда юзлаб роль ижро этган. Такрорланмас овози билан ҳужжатли фильм ва дубляжда фаолият юритган.

СССР халқ артисти, Керч ва Москванинг фахрий фуқароси Василий Лановой бетакрор роллари билан инсонлар қалбида қолади.