Қобул аэропортида америкалик ҳарбийлар ўқ узди, қурбонлар бор
АҚШ ҳарбийлари Қобул аэропортида афғонларни ўққа тутиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди, дея хабар беради РИА Новости хавфсизлик кучларидаги манба.
Аввалроқ, Associated Press агентлиги гувоҳига таяниб, хабар беришича, Афғонистон пойтахти аэропортида кўплаб одамлар учиш-қўниш йўлагига кирганда АҚШ ҳарбийлари ҳаводан огоҳлантирувчи ўқ узган.
Аl-Jazeera телеканалининг хабар беришича, бортида дипломатик ваколатхоналар аъзолари бўлган вертолёт парвозларининг интенсивлиги сабабли аэропортда хаос бошланди, «Толибон»дан қочмоқчи бўлган оломон пойтахтнинг ягона аэропортига ўзини урмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Охирги ҳафталарда Афғонистондаги вазият айниқса оғирлашди, "толибон"лар йирик шаҳарларни қўлга ола бошлади. 15 август куни ОАВ ва бошқа манбалар исёнчилар чегарадаги барча ўтиш жойларини назорат қилаётганини айтишди. Ўша куни жангарилар Қобулга кириб, президент саройини ўз қўлларига олганини маълум қилишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш учун" мамлакатни тарк этганини айтди. Душанба оқшомида «Толибон» сиёсий идорасининг расмий вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугагани, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини эълон қилди.