Қоидабузар ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, юк машинасига урилди
- 18.04.2020 13:49
- 193
- Жиноят ва жазо
Давлат рақам белгиси 30 O 745 ТА бўлган «Дамас» автомобили ҳеч қандай сабабсиз 24-назорат-ўтиш пункти орқали Самарқандга киришга уринди.
Табиийки, ички ишлар органи ходими автоулов ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берди. Ҳайдовчи эса бошқарувни йўқотди ва «Дамас» бориб юк машинасига урилди.
Самарқанд тумани маъмурий суди қоидабузар ҳайдовчини 15 кунлик маъмурий қамоққа ҳукм қилди.
Таъкидлаш жоизки, Самарқанд вилоятида карантин режимининг бузилиши билан боғлиқ 6200 та ҳолат қайд этилди. Рейдлар давомида 5 мингдан зиёд фуқароларнинг тиббий ниқобсиз юргани аниқланиб, улар жавобгарликка тортилди. Сабабсиз скутер ва велосипедда ҳаракатлангани учун 281 кишига нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди. 59 нафар ёшлар шаҳар бўйлаб гуруҳ-гуруҳ сайр қилгани учун жаримага тортилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа