Қорасув ариғи ёқаси чиқиндилардан тозаланди

Бугун Zarnews.uz телеграм каналида Иштихон тумани Ўртақишлоқ маҳалласи ҳудудидаги Йўғонтепа ҳамда Дўсат қишлоқларини ажратиб турувчи Қорасув ариғи ёқасида қурилиш ва маиший чиқиндилар тўплангани юзасидан танқидий маълумот эълон қилинганди.

Ушбу масала туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари томонидан жойида бориб ўрганилди. Манзилда кўрсатилган ҳудудга шу атрофда яшовчи фуқаролар томонидан турли қурилиш ҳамда маиший чиқиндилар ташлаб кетилгани аниқланди.

"Тоза ҳудуд" ДУК туман филиалининг махсус техникаларини жалб қилган ҳолда ҳудуддаги чиқиндилар олиб чиқилди.

Келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олиш, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш ва аҳолининг экологик маданиятини янада ошириш мақсадида Дўсат қишлоғи фаоллари ва фуқаролар ўртасида тарғибот профилактика тадбирлари ўтказилди.

Т.ҲАСАНОВ,

Иштихон тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи.