Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработда турклар гранит, ҳиндлар кварц қазиб олишга кўмаклашади

Лойиҳалар учун 2 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилади.

Туман ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, Қўшработда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан саноат йўналишида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳиндистонлик инвесторлар билан “EDIFCE ELITE” МЧЖ хорижий корхонаси ташкил этилган. Корхона томонидан 1 миллион долларлик гранит тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши натижасида 10 та янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, туркиялик потенциал инвесторлар билан ҳамкорликда “BOZTOSH BETON” МЧЖ ташкил этилган. Корхона томонидан кварц тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаси асосида 1 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган.

Лойиҳанинг биринчи босқичида - 2020 йилда 600 минг доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган. Жорий йилда 400 минг доллар хорижий инвестиция жалб этилиб, 11 та янги иш ўрни яратилади.

Лойиҳалар негизида туманга хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар кириб келиши билан бир қаторда саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳам сезиларли ошиши кўзда тутилган.