Қозоғистон Толибонни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

Бундан мақсад иқтисодий ҳамкорлик, Афғонистонни минтақалараро алоқаларга фаол жалб этиш, дейилмоқда Қозоғистон ОАВларида.

Қозоғистон Афғонистондан бир қанча товарлар, асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ҳунармандчилик буюмларини олиб киради. Хусусан, Афғонистондан Қозоғистонга зираворлар, қуритилган мевалар, афғон маданиятига хос бўлган ва халқаро бозорда харидоргир бўлган гилам каби тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинади.
Афғонистон ўзининг табиий ресурслари ва айниқса, бугунги кунда жаҳон бозорларида юқори баҳоланаётган қимматбаҳо металларга ҳам бой. Бугун Афғонистонда Толибон кучини тан олмай, турли соҳаларда Россия, Хитой, Эрон, Туркия ва Қатар давлатларининг турли компаниялари иш олиб бормоқда. Толибон ҳукуматининг тан олиниши эса маълум бир рақибни келтириб чиқариши, шунингдек, Қозоғистонга Афғонистон бозорига расман кириш имконини бериши мумкин.