Қозоғистонда референдум бўляпти
- 05.06.2022 09:48
- 94
- Хориж
Бугун Қозоғистонда мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.
Амалдаги Конституциянинг камида учдан бирига таалуқли бўладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Президент ваколатларини камайтириб, парламент ва маҳаллий кенгашлар ролини янада оширади, ўлим жазоси узил-кесил бекор қилинади, биринчи президент Назарбоев ҳақидаги конституцион мақомлар бутунлай бекор бўлади.
Амалдаги Президент Токаев Референдум унинг президентлик муддатларини ноллаштирмаслиги ҳақида оммавий тарзда очиқ баёнот берган. Бундан аввал ҳам Токаев Конституцияни бузиб, учинчи муддатга бормаслиги ҳақида бир неча бор маълум қилганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа