Қозоғистонда вакцина паспорти сотгани учун ҳамширалар ҳибсга олинди
- 09.07.2021 18:19
- 27
- Хориж
Қозоғистоннинг учта вилоятида ҳамширалар коронавирусга қарши эмланганлик паспорти сотаётганида ҳибсга олинди, дея маълум қилди республика Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси Марат Ахметжанов.
"Кеча мамлакатимизнинг уч минтақасида вакцина-паспорт савдоси билан шуғулланган тиббиёт ходимлари ҳибсга олинди, улар эмланмаган кишиларга ҳужжат тўлдирган. Вакцинани эса ташлаб юборишган. Кўриб турганингиздек, аҳоли саломатлиги эвазига даромад қилинмоқда, бюджетдан ажратилган маблағ беҳуда сарфланмоқда», деди Ахметжанов бошқарма коллегиясида.
Вазирлик маълумотига кўра, ходимлар Нур-Султон, Акмола ва Олма-ота вилоятларида ҳибсга олинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 5 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 28 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!