"Қуёнлар дам оляпти" деган шахс ва унинг шериклари карантин тартиб-қоидаларини бузганликлари учун 15 суткага қамалди

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги, 14 апрель кунига қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ 59 921 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

13 апрель куни Когон шаҳар, Амиробод кўчасида жойлашган “Амиробод қурилиш эффект” МЧЖ биносида Бухоро шаҳар, Абдураҳмон Жомий кўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган М.Х., Р.Х., А.Б., Э.Р., Тонг кўчасида яшовчи, 1984 йилда туғилган А.М., Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган У.Х., Бурқут кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ш.К., Ғиждувон тумани, Қорахон маҳалласи, Дукак қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ф.Х., Вобкент тумани, Шодлик кўчасида яшовчи 1981 йилда туғилган Ш.Д. ва Дўстлик маҳалласи, Работболо қишлоғида яшовчи, 1976 йилда туғилган Б.Х.лар карантин вақтида бир жойга тўпланиб, спиртли ичимлик ичиб, карантин қоидаларини бузганликлари аниқланди.

Ушбу қоидабузарлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.