Қуёш панеллари ўрнатишда фаол вилоятлар маълум қилинди
Президент иштирокидаги йиғилишда таъкидланиганишича, ўтган даврда 430 мегаваттли қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилди. Шунинг ўзи йилига 1,2 миллиард киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқармоқда. Бу ижтимоий соҳа объектлари йиллик истеъмолининг 60 фоизига тенг.
Бугунги кунда ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари ҳамда аҳоли хонадонларида 250 мегаватт қуёш панеллари ўрнатилди.
Бу борада Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғонада ишлар тўғри ташкил қилиниб, ижтимоий соҳа объектларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича йиллик режа бажарилди.
Шу билан бирга, ижтимоий объектлар ва давлат идораларида қуёш панеллари ўрнатиш Ўртачирчиқда атиги 5 фоизни, Бўка туманида 10 фоиз, Бўзатов ва Пискентда 15 фоиз, Нурота ва Янги ҳаёт туманларида 20 фоизни ташкил қилди.
2023 йил учун режа қилинган тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш ишларини 1 августга қадар якунлаш бўйича топшириқ берилган эди.
Лекин ҳудудлардаги 1 минг 100 километр тармоқлар ва 402 та трансформаторни таъмирлаш ишлари ҳалигача якунланмаган.