Қуёшдан ташланган плазма булути Ерни қоплайди

Россия Фанлар академияси Физика институти қуёшнинг рентген астрономияси лабораторияси веб-сайтида ёзилишича, 10 декабрга ўтар кечаси Ерни қуёшдан чиқарилган плазма булути қоплайди.

Қуёш плазмасининг илк булутлари Ер яқинидаги фазога 9 декабрь куни эрталаб соат уч-тўртлар атрофида етиб келади. Ташланманинг асосий ядроси ярим тунга яқин Ернинг орбитасига етиб келади. Сайёра 10 декабрь ўрталарига қадар бир кундан кўпроқ вақт давомида қуёш материяси билан қопланади", дейишмоқда олимлар.

Бу космик воситаларга радиацион таъсирнинг кескин ўсиши ва Ер юзаси яқинидаги магнит майдоннинг тебранишига олиб келади. Бундан ташқари, олимларнинг таъкидлашича, чақнаш шимолий ёғдулар майдонининг 60-70 даража кенгликка пасайишига олиб келади. Уларни очиқ, кенгроқ майдонлардан кўриш мумкин.

Замонавий кузатув воситалари орқали қуёш плазмаси булутлари ҳаракатини кузатиш имконияти деярли йўқ. "Фақат материя массаси Қуёшга яқин бўлган дастлабки бир неча соат бундан истисно", дея хулоса қилди мутахассислар.

Август ойида Ер катта булут ичида бўлиши қисман ўта янги чақнашлар натижасида пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирги вақтда Ер газ, чанг ва плазмадан ташкил топган маҳаллий юлдузлараро булут, деб номланган минтақа бўйлаб ҳаракатланмоқда. Бу янги қолдиқлар ташкил этишини ифодалайди дея ҳисобланмоқда.

Аммо бу ҳолда сўнгги 33 минг йил ичида радиоактив изотоп - темир-60 даражасида кескин сакраш бўлиши керак эди.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.