Республикамиз бўйича коронавирус билан касалланганлар 195 мингдан, Самарқандда эса 14 мингдан ошди

🔺2021 йил 8 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195 098 (+194) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 13 нафари Андижон вилоятида,
📌 8 нафари Бухоро вилоятида,
📌 7 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Навоий вилоятида,
📌 7 нафари Наманган вилоятида,
📌 8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 11 нафари Фарғона вилоятида,
📌 11 нафари Хоразм вилоятида,
📌 59 нафари Тошкент вилоятида,
📌 63 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча республикамиз бўйича 179 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 5 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 191 781 нафарга етди. 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.