Россия Ойга фазогирларни жўнатишга тайёргарлик бошлади
“Роскосмос” астронавтларни Ойга жўнатиш учун зарур бўлган тадқиқотларни ўтказиш учун тендер эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости давлат харидлари порталига таяниб хабар берди.
Давлат корпорацияси Ойга учиш муаммоларини ўрганиш учун, фазогирларни Ой орбитасига ва йўлдошнинг ўзига хавфсиз етиб бориши ва фаолият олиб боришини таъминлайдиган, асосий унсур ва технологияларни яратиш учун 373.4 миллион рубль ажратишга тайёр.
Шу билан бирга, ижрочидан Ойни ўрганиш ва тадқиқ қилиш учун белгиланган дастур ҳам кутилади.
Бундан ташқари, Россия Ой дастури уч босқичдан иборат бўлиши маълум бўлди. Уларга “Вылазка”, “Форпост” ва “База” номлари берилган.
15 июль куни АҚШ Миллий космик агентлиги раҳбари Жеймс Брайденстайн, НАСА, мамлакат халқаро космик станция фаолияти билан шуғулланувчи барча, шу жумладан Россия ҳам, Ойга инсоннинг қайтиши АҚШ дастури устида ишлаш тарафдори эканлигини таъкидлаган эди.
Ундан олдин АҚШ президенти Дональд Трамп НАСАдан 2024 йилгача қандай бўлмасин америкаликларни Ер йўлдошига жўнатишни талаб қилган эди. АҚШ вице – президенти Майк Пенс сўзларига кўра, “бу ҳозирги маъмуриятнинг эълон қилинган дастури. Ойдаги биринчи аёл ва кейинги эркак америкаликлар бўлишади, уларни Америка ракеталари Ойга етказишади” – таъкидлади у.