Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига: етти каналли «Call-center» ишга туширилди

Ўзбекистон фуқароларига консуллик хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2019 йилнинг 1 июль санасидан Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси Консуллик бўлими негизида етти каналли «Call-center» ишга туширилди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Фейсбук орқали хабар бермоқда.
«Call-center» орқали Ўзбекистон фуқаролари автоматик тарзда ўзбек ва рус тилларида консуллик-ҳуқуқий соҳасига доир ахборотларни (Россиянинг турли ҳудудларидаги консуллик муассасаларининг манзили, иш тартиби ва ҳудудий тақсимоти, кўрсатиладиган хизматлар ҳамда ҳар бир хизмат учун зарур бўлган ҳужжатлар) олиш имконига эгалар.
Юзага келадиган саволларни аниқлаштириш учун оператор билан боғланиш имконияти мавжуд.
«Call-center» рақамлари:
+7 499 2300076.
+7 499 2383620.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими консуллик округига Россия Федерацияси Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кострома вилояти, Курск вилояти, Липетск вилояти, Москва вилояти, Москва шаҳри, Орлов вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Ярослав вилояти) киришини эслатиб ўтамиз, дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси (Узоқ Шарқий федерал округ):
690003, Владивосток шаҳри, Верхнепортовая кўчаси, 46-уй
E-mail: gkuzvlv@mail.ru
тел.: +74232604808, +74232604800;
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси (Урал федерал округи):
620075, Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси, 22-уй, 6-қават
E-mail: abdusalomx@yahoo.com
тел.: + 7 (343) 2723133; +7 965 5194222
факс: + 7 (343) 2723166
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси (Волгабўйи федерал округи):
420107, Қозон шаҳри, Спартак кўчаси, 6-уй, “Сувар-плаза” бизнес-маркази
E-mail: kaz.uzconsulate@mfa.uz
тел.: +7 843 5265565, +7 843 5265564
факс: +7 843 5265563;
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси (Сибирь федерал округи):
630005, Новосибирск шаҳри, Ломоносов кўчаси, 55Б-уй.
E-mail: consul2011@inbox.ru
тел.: +7(383) 2460485, 2460484, 2460463, 2460464
Факс: +7(383) 2460462;
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси (Шимолий Кавказ федерал округи ва Жанубий федерал округ):
344066, Ростов-Дон шахри, Суворов кучаси, 28
Тел: +7 (863) 285 50 57;
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси (Шимоли-ғарбий федерал округ):
190005, Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй
E-mail: gkruspb@mail.ru
Тел: +7 812 6010628
Телеграмдаги рақам +7-965-029-41-49.