Руҳият қадри
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов руҳияти ҳақида нималарни биласиз? Унинг маънавий қудрати нимада эди? Давлат раҳбарининг қалбидаги ишонч, ғурур, қатъиятлилик ва одамларни севиш фазилати унга қандай ёрдам берган?
Ушбу саволларга жавоб олишни истасангиз, Самарқанд медицина институти профессори, тиббиёт фанлари доктори Акбар Имомовнинг яқинда “Kamalak” нашриётида чоп этилган “Руҳият қудрати” номли китобини олиб ўқинг.
Китобда “Идрок – олам ва одам гўзаллигининг акс этиши”, “Хотира – ўтмиш бойлиги, келажак имконияти”, “Ҳиссиётнинг гўзал кўринишлари ва инсон фаолиятидаги аҳамияти”, “Тафаккур – чексиз ақлий имкониятлар манбаи”, “Ирода - мақсадни танлаш ва уни ижро этиш йўли” каби боблар орқали муаллиф Ислом Каримов сийратини очиб берган.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА.