Саидризо Ализода 1887 йил 15 февралда Самарқандда таваллуд топган

Саидризо Ализода ўзбек, тожик, рус тилларида ижод қилган. «Самарқанд» газетаси, «Ойина» журналида Беҳбудийнинг яқин ҳамкори бўлган. «Телеграф хабарлари» номли варақани ўзбек тилида ўз ҳисобидан чиқаради. «Шарқ», «Ҳуррият», «Зарафшон», «Овози тожик» газеталарида ишлаган.

Самарқандда мактаб очиб, муаллимлик қилган. «Сарфи араб», «Туркий алифбо», «Тарих», «Жуғрофия», «Риёзиёт», «Хандаса», «Табиат», «Дин вожиблари», «Низомнома», «Бадан тарбияси», «Илми фазо» номли 11 та дарслик тузган. 1933-1937 йилларда СамДУда араб ва форс тилларидан ўқитувчилик қилган.

Саидризо Ализода жаҳон адабиётидан турли асарларни ўзбек, форс, тожик тилларига ўгиради.

1937 йил декабрида сиёсий чақув натижасида ҳибсга олинади. 8 йил Самарқанд-Тошкент-Тоболск-Владимир турмаларида ўтириб, 1945 йил 24 декабрда касаллик туфайли вафот этади.