Салла, деса, каллани оласизми, ўртоқ Худойқулов? Паст Дарғом тумани газ таъминоти идораси раҳбари диққатига!
- 07.04.2020 17:27
- 927
- Самарқанд
Жума шаҳридаги Ипак йўли кўчасида 150 метр узунликдаги табиий газ қувури ташландиқ ердаги ариқ ичидан ўтган. Бу ерда бўлган таҳлилда туман ҳокими газ идораси бошлиғига ушбу қувурларни ер устидан, ҳеч кимга халақит бермайдиган тарзда ўтказиш топшириғини берган.
Лекин 4 апрель куни газчилар ариқдан ўтувчи қувурни кесиб кетишади. 40 та хонадон табиий газдан узилади. Таҳририят ходими газ идораси раҳбари Искандар Худойқуловга ҳозирги шароитда аҳолини ортиқча уринтирмаслик зарурлигини тушунтирди. Бошлиқ икки соат ичида қувурни тепадан улаб беришини айтди.
Мана, бугун 7 апрель, лекин иш бажарилмади. Нима, Паст Дарғом тумани газчилари саллани олиб кел, деса, каллани олиб келиб ўрганганми? Улар 40 та хонадонда яшовчилар ўрнига ўзларини қўя олишадими?
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа