Самарқанд давлат чет тиллари институтига ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Холиқов Баҳодир Алиқулович Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори лавозимига тайинланди.

Б.Холиқов 2011 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети катта илмий ходими, Ўзбекистон миллий университети ўқитувчиси, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, университет Кенгаши котиби, декан ўринбосари, кафедра мудири, проректор лавозимларида ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Давлат тилини ривожлантириш департаментининг Ўзбек тилини ривожлантириш ва атамашунослик масалалари бўйича бош мутахассиси бўлиб ишлаб келган.