Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд давлат университети УрДУга ҳамкорлик қўлини узатди

Самарқанд давлат университетининг иқтидорли талабалари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг фаол етакчиларидан иборат университет жамоаси таълим тизимидаги ўзгариш ва янгиланишлар билан танишиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида илк бор Урганч давлат университетига ташриф буюрди.

Ташриф университетларнинг етакчилари, фаол талабалари ўртасида очиқ, самимий муносабатлар, фикр ва ғоялар алмашинуви билан бошланди.

-Урганч давлат университетига ташрифимиз биз учгун янги имкониятларни очиб беради, деди СамДУ ёшлар иттифоқи матбуот етакчиси Абдуваҳоб   Махамматов. -  Чунки бугун юртимиздаги ислоҳотларга мос равишда биз ҳам ўзаро тажриба алмашиш, лойиҳалар ва фикрлар хилма-хиллигини шакллантиришни мақсад қилганмиз.

Талабалар Урганч давлат университетининг яқинда қуриб битказилган 500 ўринли ётоқхонаси, Заковат интеллектуал клуби, лойиҳалар фабрикаси, ИТ марказлар, дидактик кўргазмалар лойиҳаларини яратиш хоналари билан танишди. Шундан сўнг, Урганч шаҳрида жойлашган “Авесто” мажмуасига, Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик-мажмуига саёҳат уюштирилди.

Шаҳзод Тоғаймуродов.