Самарқанд вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Хитойда: улар хитойлик тадбиркорлар билан музокаралар олиб бормоқда

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида ишбилармонлар ва мутасадди раҳбарларидан иборат делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. Тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш бўйича келишувларга эришиш мақсадида тузилган дастур доирасида қатор учрашув ва музокаралар ўтказилмоқда.

Дастур доирасида дастлабки учрашувлар Хэнан провинциясининг Чженчжоу шаҳрида амалга оширилди. Вилоятимиз делегацияси Чженчжоу шаҳри Халқаро аэропорт ҳузуридаги эркин иқтисодий зонаси ҳамда у ердаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишишди. Тадбиркорлар билан музокаралар олиб боришди.

Куннинг иккинчи ярмида Хэнан провинцияси вице губернатори жаноб Huanq Qiang билан учрашув ўтказилди.

Делегация аъзолари Халқаро инвестиция ва савдо кўзгазмасига ташриф буюрган меҳмонлар шарафига ташкил этилган расмий қабулда иштирок этишди.

Делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасидаги фаолияти давом этмоқда.