Самарқанд делегацияси Хитойга ташриф буюради
- 05.04.2019 13:37
- 214
- Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 6-12 апрель кунлари ишбилармонлар ва мутасадди раҳбарлардан иборат вилоятимиз делегацияси Хитойга ташриф буюради, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Хитойда ўтказиладиган учрашувларда тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш бўйича келишувларга эришиш режалаштирилмоқда.
Делегация аъзолари Хитой Халқ Республикасининг Пекин, Чженчжоу, Цзинань, Шоугуан ва Циндао шаҳарларида бўлиб, эркин иқтисодий зоналар фаолияти билан танишиши, халқаро инвестиция ва савдо кўргазмасида ҳамда “Бир камар, бир йўл” халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик форумида қатнашиб, Самарқанд вилояти инвестиция, савдо-экспорт ва туризм салоҳиятини намоён этувчи тақдимотлар ўтказиши белгиланган. Шунингдек, дастурда Хитойнинг бир қатор йирик компаниялари билан музокаралар олиб бориш ҳамда ҳамкорлик шартномаларини имзолаш кўзда тутилган.