Самарқанд шаҳри ичимлик суви истеъмолчилари диққатига!
Самарқанд шаҳрини ичимлик сув билан таъминловчи “Чўпон ота” сув иншооти ва шаҳар ичимлик сув тармоқларини 2022 йил баҳор ва ёз мавсумларига тайёрлаш мақсадида 2022 йил 30 март, соат 20.00 дан 1 апрель соат 23.00 гача таъмирлаш ишлари бажарилади.
Шу боис Самарқанд шаҳрининг Сартепа маскани, Зарафшон шоҳ кўчаси, Термиз, Гулобод, Панжакент, Садриддин Айний, Мўлиён, Лолазор кўчалари, Навбоғчиён, "Кўл"", "Оқсарой", Қир" маҳаллалари, Улуғбек расадхонаси, Афросиёб, Шоҳи Зинда кўчаси, Сиёб бозори ҳудуди, Ислом Каримов, Даҳбед кўчалари, Ғиёсиддин Жамшид, Ибн Сино, Рўдакий кўчалари, Регистон майдони, Университет хиёбони, А.Жомий, М.Қошғарий, Отахўжаев, Мир Саид Барака, Амир Темур кўчасидаги кўп қаватли уй-жойлар, "Микрорайон А" ва "Микрорайон Б", Сўғдиёна маскани, Бухорий, Гагарин, Мирзо Улуғбек кўчаларида қисман ва юқорида қайд этилган манзилларга туташган ҳудудларида ичимлик сувининг узатилиши вақтинча тўхтатилади.
Корхона томонидан ичимлик сув таъминоти тўхтатилган ҳудудларга махсус техникалар орқали сув етказиб берилади.
Телефонлар: 66-233-18-21, 95-411-18-21.
"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ.